Фанга оид компетенция | Эгалланган билим ва кўникмаларни кундалик ҳаётда қўллаш |
Фанлараро алоқалар | Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фани билан |
Таянч компетенция | Муаммони ечиш |
Рағбатлантириш | Сиз икки қўшнингизни ўзаро суҳбатини тасодифан эшитиб қолдингиз. Улар ҳаяжон билан ўзларининг севимли телекўрсатувида гапирилган атеросклерознинг сабаби гиподинамия эканлигинии муҳокама қилишарди. |
Топшириқни шакллантириш | 21§ матнидан фойдаланиб, гиподинамия ва атеросклерознинг сабаб-оқибат боғланишларини биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни босқичма-босқич тақдим этинг. |
Манба | 8-синф биология дарслиги// О.Мавлонов, Т.Тилавов, Б.Аминов. |
Жавоблар варақаси | Гиподинамия — ________-__________-______Атеросклероз |
Жавоби | Кам ҳаракатлилик (гиподинамия) –биологик оксидланиш фаоллигининг пасайиши−мускул толаларининг кам қисқариши ҳисобига моддалар кам ишлаб чиқарилади−мушаклар ҳаракати бўшашади−суякдан кальций тузи кетади−кальций тузи қонга ўтиб, холестерин билан алоқага киришади−ичаклар ички деворлари қалинлашиши унинг найини торайиши кузатилади−қон айланиши бузилади-атеросклероз |
4-топшириқ |
Фанга оид компетенция | Эгалланган билим ва кўникмаларни кундалик ҳаётда биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда қўллаш |
Фанлараро алоқалар | Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги асослари фани билан |
Таянч компетенция | Ахборот компетентлиги, дастлабки маълумотларга ишлов бериш. Муаммони ечиш, ресурсларни режалаштириш |
Рағбатлантириш | Кўчада-муз сирпанчиқ.Дўстингиз сирпаниб йиқилди. Йиқилгандан сўнг билак қисмида қаттиқ оғриқ борлигидан шикоят қилди. |
Топшириқни шакллантириш | 11§ матнидан фойдаланиб, жароҳатлар тавсифи ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирларини тақдим этинг. |
Манба | 8-синф биология дарслиги// О.Мавлонов, Т.Тилавов, Б.Аминов. |
Жавоблар варақаси | Тартиб | Мақсад | Биринчи тиббий ёрдам бўйича сизнинг харакатингиз |
| | |
Жавоби | Тартиб | Мақсад | Биринчи тиббий ёрдам бўйича сизнинг харакатингиз |
1 | Жабрланувчи тинчлигини сақлаш ва оғриқни камайтириш мақсадида чиққан жойни иложи борича ҳаракатлантирмаслик | Икки қўшни бўғимларни қамраб олган ҳолда шина қўйиш: тирсак ва билак. Шина сифатида қаттиқ картон, ёғоч ёки фанер бўлаги, қўлдаги воситалар: зонтик, елпиғич ва ҳ.к. фойдаланиш мумкин. Шина орасига кийим ёки юмшоқ материал қўйиб қимирламайдиган қилиб қаттиқ боғлаш зарур. |
2 | Қўлни ҳаракатсиз ҳолатга келтириш (тахтакачлаш) | Боғламни бўйин қисмидан ўтказиб, тахтакачланган қўлни осиб қўйиш |
3 | Қулай ҳолатда даъволашни таъминлаш | Яқин атрофдаги даволаш муассасасига олиб бориш |
Баҳолаш шкаласи | Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг ҳар бир ҳаракати мақсади тўғри белгиланган ва кўрсатилган – 3 баҳо, Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг ҳар бир ҳаракати тўғри бажарилган, лекин мақсади белгиланмаган –2 баҳо |