Фанга оид компетенцияЭгалланган билим ва кўникмаларни кундалик ҳаётда биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда қўллаш
Фанлараро алоқаларҲаёт фаолияти хавфсизлиги асослари фани билан
Муаммоли вазиятСпорт мусобақалари, табиатга кўп кунлик поход, экскурциялар
Таянч компетенцияАхборот компетентлиги, дастлабки маълумотлар билан ишлаш. Муаммони ечиш, ресурсларни режалаштириш
РағбатлантиришКўп кунлик поход давомида дўстингиз қоқилиб йиқилди. Тўпиқ тезда шишди ва жароҳатланган оёқдаги қаттиқ оғриқ қадам босишга йўл бермаяпти. Бундай вазиятда нима қилиш керак?
Топшириқни шакллантириш11§ матнидан фойдаланиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни босқичма-босқич тақдим этинг.
Манба8-синф биология дарслиги// О.Мавлонов, Т.Тилавов, Б.Аминов.
Жавоблар варақасиТартибМақсадБиринчи тиббий ёрдам бўйича сизнинг харакатингиз
   
ЖавобиТартибМақсадБиринчи тиббий ёрдам бўйича сизнинг харакатингиз
1Совуқ нарса  қўйиб оғриқни камайтиришБўғимга совуқ сув солинган целлофан халта қўйиш ёки ариқдаги оқар сувдан фойдаланиб оғриқни камайтириш 
2Шишни олдини олиш ва оёқни тинч қўйишТўпиқ бўғимига докали қаттиқ боғлам қўйиш (саккизсимон усулда) 
3Қулай ҳолатда даъволашни таъминлашЯқин атрофдаги даволаш муассасасига олиб бориш 
Баҳолаш шкаласиБиринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг ҳар бир ҳаракати мақсади тўғри белгиланган ва кўрсатилган – 3 баҳо, Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг ҳар бир ҳаракати тўғри бажарилган, лекин мақсади белгиланмаган –2 баҳо.